Мақолада Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини янги таҳрирда қабул қилиш зарурати ҳамда унинг мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини ривожлантиришга таъсири кўриб чиқилади. Меҳнат кодексининг янги таҳрири амалдаги таҳририни қанчалик ўзгартириши юзасидан мунозарали саволлар таҳлил қилинади. Хусусан, ижтимоий-меҳнат соҳасида ходимлар, бизнес вакиллари ва давлат ўртасидаги ўзаро зиддиятли муносабатларга нисбатан турли хил ечимлар таклиф этилади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини қабул қилиш юзасидан ягона ёндашув йўқлиги сабабли аввало унинг концепциясини ишлаб чиқиш лозимлиги
асослантирилади. Мазкур Кодекс концепциясининг асосини ташкил қилиши мумкин бўлган энг муҳим ғоялар таҳлил этилади. Меҳнат кодексини такомиллаштиришга доир миллий ҳуқуқшунос олимларнинг қарашлари ўрганилади. Шунингдек, айрим хорижий давлатларда (Грузия, Қозоғистон, Тожикистон) қабул қилинган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексларининг иқтисодиётга таъсири ўрганилиб, мазкур қонун ҳужжатининг тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни илмий башорат қилинади.
Мақолада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги миллий ва хорижий тажриба ўрганилган. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш усуллари ичида суд орқали ҳимоя қилишнинг ўрни ва ўзига хослиги, мазкур масаланинг ҳуқуқий асослари, миллий қонунчилик аҳволи, судловга тааллуқлилиги, бу борадаги суд статистикаси, суд амалиёти ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш масаласи судлар фаолиятидаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, чунки интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши мавзуси бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жиддий ижтимоий муаммога айланиб бораётганлиги эътироф этилган ҳолда унинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари асослаб берилган.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ ишларнинг судловга тааллуқлилиги масаласи қандай ҳал этилганлигини чуқур таҳлил қилиш асосида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган алоҳида судларнинг ташкил этилиши низоларни сансалорликларсиз, қисқа муддатларда кўриб чиқилишига ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига замин яратиши тўғрисида хулосага келинган.
Мақолада судлар амалиётида интеллектуал мулк билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда асосан икки тоифадаги муаммо мавжудлиги таъкидланган. Биринчиси, субъектив омиллар билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, объектив қийинчилар эканлиги кўрсатилган. Субъектив муаммолар қаторида судларда мазкур тоифадаги ишларнинг барчасини ҳам кўриб ҳал этиш бўйича тажрибанинг мавжуд эмаслиги айтилган. Объектив омиллар сифатида судлар томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда муайян ҳуқуқий асоснинг мавжуд эмаслиги ёхуд тегишли қонун ҳужжатларининг лозим даражада такомиллашмаганлиги, шу боис, бу борада ягона суд амалиётининг шаклланмаганлиги эътироф этилган.
Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий муносабатларнинг тобора ривожланиши, интеллектуал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ва ўрнининг кескин ошиб бораётганлиги Ўзбекистонда ҳам ителлектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган судларни ташкил этиш заруратини келтириб чиқараётганлиги ҳақида хулоса қилинган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий судида интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган судлов ҳайъатини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьяларни интеллектуал мулк ҳуқуқига доир низоларни кўриш бўйича қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш лозимлиги таъкидланган.
Қиёсий тадқиқот усуллари асосида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига интеллектул мулк ҳуқуқига оид низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи нормаларни жамлаган боб киритиш, ушбу бобда даъво аризалари, аризалар, шикоятларга қўйиладиган талаблар, судга мурожаат қилиш муддатлари ва уларни кўриб чиқишнинг процессуал муддатлари, бу турдаги ишларни кўришнинг бошқа тоифадаги ишлардан фарқли бўлган жиҳатларини ёритиб берувчи барча ҳолатларни ифодаловчи нормаларни назарда тутиш, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни, шунингдек интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарурлиги исботлаб берилган.
Ушбу мақолада аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва фаровонлигини юксалтиришда ижтимоий-иқтисодий инфратузилма, жумладан, уй-жой коммунал хизматларининг роли ҳақида, ҳамда кўп хонадонли уйлар масштабида энергиясамарадорлик ва ресурсни тежаш масалалари юзасидан тахлилий маълумотлар келтирилган.
Мақолада халқаро хусусий ҳуқуқ кодификацияси, унинг тарихий босқичлари, миллий ва хорижий тажриба таҳлил қилинган. Мақолада муаллиф томонидан мавзуга доир назарий ва амалий муаммолар кўрсатиб ўтилиб, уларни баратараф этиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг ҳуқуқий тартиби тўғрисида мулоҳаза юритилган.
Ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назорати ҳамда ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга оид тушунчалар тадқиқ этилган.
Шунингдек, мазкур соҳага оид норматив ҳужжатларни ўрганиш ва уларни таҳлил қилиш орқали ер қонунчилигини такомиллаштиришга оид баъзи таклиф ва тавсиялар ҳам берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий ишлар бўйича суд жараёнида иштирокчиларнинг судья томонидан сўроқ қилишнинг процессуал ва тактик асослари кўриб чиқилган. Ҳусусан, жиноий ишлар бўйича суд жараёнига шахсни жалб қилиш мақсади ва асоси, сўроқ вақти тактик усулларни қўллашнинг аҳамияти, судьянинг саволларни шаклантиришда ва тартиб бўйича қўйишда профессионал ва психологик фазилатлари таъсири, сўроқ натижаларини расмийлаштириш талаблари белгиланган. Сўроқга тайёрланиш ва ўтказишда ҳамда аниқланадиган ҳолатларга тўғри ҳуқуқий баҳо беришни муаллиф услубиёти ёритилган
Мазкур мақолада турли мамлакатларнинг халқаро хусусий ҳуқуқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва кодификацион актлари батафсил таҳлил қилинган ва халқаро хусусий ҳуқуқ ва халқаро фуқаролик процесси тўғрисидаги автоном комплекс қонунларнинг қабул қилиниши “турли миллатдаги” қонунлар коллизияларини бартараф этишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти вазифаларини айтарли даражада осонлаштириши тўғрисидаги фикр илгари сурилган. Чет эл ҳуқуқ тартиботи билан боғлиқ ҳуқуқий
муносабатларнинг тартибга солинишига ҳуқуқий аниқликни киритган ҳолда, улар ҳуқуқ кризисини, янги-янги фойдаси кўп бўлмаган ҳуқуқий актларни қабул қилиш оқибатида вужудга келган “қонунчилик инфляциясини” бартараф этишга кўмак бериши таъкидланган.
Мазкур мақола Узбекистан Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқий ҳимоясини кодификациялашнинг долзарб масалаларига бағишланган. Хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида мазкур соҳада Узбекистан Республикаси Интеллектуал мулк Кодекси ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда диний экстремизмга қарши кураш бўйича самарали тизим яратилди. Натижада, сўнгги йилларда фуқароларни диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари ҳам сезиларли даражада камайди. Аммо, шу билан бирга, ахборот технологиялари ва Интернет тармоғидан ДЭТ аъзоларининг кенг фойдаланиши, киббермаконда процессуал ҳаракатларни ўтказиш тартиби мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бўшлиқларнинг мавжудлиги каби муаммоларнинг сақланиб қолаётганлиги мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда қийинчиликларни юзага келтирмоқда.
В статье исследуются модели организации и функционирования административного судопроизводства в Германии и Республике Узбекистан. Автором проводится сравнение узбекской модели административного судопроизводства с германской моделью, указываются на достоинства и недостатки.
Ушбу мақолада маъмурий ва оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судда ҳал этишда келишув тартиб-таомилларини қўллаш имкониятлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида таҳлил этилиб, қонунчилик ва амалиётни ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган.
Жиноят-процессуал кодексининг 83 ва 84-моддаларида жиноят ишини тугатиш асослари белгиланган бўлиб, бунда ишни тугатишнинг 16 та асоси назарда тутилган. Мазкур асослар қаторида ярашув ва жабрланувчининг шикоят аризаси бўлмаганлик тақдирда, жиноят иши айблилик масаласини ҳал этмасдан туриб тугатилиш ҳолати ҳам назарда мавжуд. Бугунги кунда ушбу иккита асосга кўра жиноят ишини тугатиш юзасидан турли хил қарашлар мавжуд
Ushbu maqolada mahalliy budjetlarning daromadlar qismi barqaror o‘sishini va mintaqalarning ijtimoiy rivojlanishini ta’minlaydigan nomarkazlashtirish mexanizmini ishlab chiqish masalalariga bag‘ishlangan ilmiy grant doirasida o‘tkazilgan ikkita tahliliy ma’lumotnomalar kelti rilgan. Ushbu tahliliy ma’lumotnomalarda keltirilgan xulosa va takliflardan budjet siyosatini ishlab chiqishda va amalga oshirishda foydalanish mumkin.
Макола суд мажлисинииг тайёрлов кисмида амалга ошириладиган процессуал харакатларнинг мазмуни, гурухдаги харакатларнинг жиноят-процессуал муносабатлар интенсивлигига таъсир курсатиш имкониятлари, мазкур процессуал масалаларни тартибга солувчи ЖПК моддалари мазмуни батафсил шархдаб берилган. Макола сунггида Узбекистан Республикаси Жиноят-процессуал конунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Ушбу мақолада аёлларнинг ҳуқуқлари ва уларга белгиланган имтиёзлар атрофлича ёритиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқ тизими ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили билан бир қаторда ривожланган мамлакатлар амалиёти ҳам ўрганилди ва таҳлил этилди. Ёлғиз онадан туғилган болаларнинг расмийлаштирилиши ва оналарга бериладиган имтиёзлар баён этилди. Муаллиф томонидан тахлилллар асосида таклифлар баён этилди. Хусусан, ёлғиз она жумласига ҳуқуқий таърифни яратиш ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида акс эттириш мақсадга мувофиқдир. Иккинчидан, ёлғиз она сифатида қаралиши учун фақатгина қонуний никоҳда бўлмаганлик ҳолатигина
эмас балким, қонуний никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашмаган ҳолатда, субъектив сабабларга кўра боласини ёлғиз ўзи парвариш қилиши; қонуний никоҳи мавжуд бироқ турмуш ўртоғининг эрта
вафот этиши каби ҳолатлари ҳам инобатга олиниши лозим. Учинчидан, миллий ҳуқуқ тизимида ёлғиз оналарни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилиш мақсадга мувофиқдир.
Гражданский кодекс Республики Узбекистан (далее ГК РУз) в нормативном порядке закрепляет гарантии прав и законных интересов кредиторов реорганизуемого юридического лица.
Мақола молия ҳуқуқининг долзарб масаласи – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан давлат молия назоратни амалга оширишнинг қонунчилик асослари ривожланишига бағишланган. Муаллиф бир қатор норматив актлар ва хорижий тажриба таҳлили асосида “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонуни қабул қилинишини таклиф этмоқда.